Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги  саксон иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов бошқариб борди

  • Qog'ozga chop etish


Сессияда вилоятни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонларини жорий этиш юзасидан 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси  устувор вазифалар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда  вилоятдаги коммунал соҳа раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб,  электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва автомобиль йўлларини таъмирлаш юзасидан  жорий йил якунига қадар ҳар бир шаҳар ва туман кесимида амалга ошириладиган ишлар  муҳокама қилинди.

 Қизғин муҳокамаларидан кейин кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
  
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya