Сессияда вилоятни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонларини жорий этиш юзасидан 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси устувор вазифалар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда вилоятдаги коммунал соҳа раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва автомобиль йўлларини таъмирлаш юзасидан жорий йил якунига қадар ҳар бир шаҳар ва туман кесимида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Қизғин муҳокамаларидан кейин кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати