Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Уруш фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

  • Qog'ozga chop etish

Барча жойда бўлгани каби вилоятимизда ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилмоқда.  Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида  уруш фахрийлари - Урганч шаҳрида яшовчи Собир ота Қурбонов,  қўшкўпирлик Вафо ота Искандаров, гурланлик Бобожон ота Мадаминов хонадонида бўлиб, уларга муҳтарам Президентимизнинг 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди, 20 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди. Юз ёш билан юзлашиб, ҳаётнинг барча аччиқ-чучугини тотган бу табаррук нуронийлар бундай эътибор учун ҳурматли Президентимизга самимий миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинчлигини тилаб дуога қўл очдилар. Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар вилоятимиз шаҳар ва туманларида, меҳнат жамоаларида давом этмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 








Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya