Эндиликда қишлоқ хўжалиги ерлари фақат электрон аукцион орқали ижарага берилади

2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади. Бунда:
?ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;
?аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
?аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.
➡️ 2024 йил 1 мартга қадар республика бўйича жами 15 626,8 гектар ер майдони электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши назарда тутилган.
⚠️ Манба: “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони.
Бош саҳифага қайтиш

Veb-sayt faoliyatini baholang
« Июль 2025 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 31 |
