DataLife Engine / Эндиликда қишлоқ хўжалиги ерлари фақат электрон аукцион орқали ижарага берилади

Эндиликда қишлоқ хўжалиги ерлари фақат электрон аукцион орқали ижарага берилади


2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади. Бунда:

?ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

?аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган  фуқароларга эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

?аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

➡️ 2024 йил 1 мартга қадар республика бўйича жами 15 626,8 гектар ер майдони электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши назарда тутилган.  

⚠️ Манба: “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони


20-01-2024, 08:23
Вернуться назад