Вилоятимиздаги энг чекка маҳаллалардан бири - Тупроққалъа туманидаги Саримой маҳалласида яқинлашиб келаётган Янги йил айёми олдидан ўзига хос байрам тадбири ўтказилди.
Эрталаб оммавий юриш марофони билан бошланган тадбир "Беш ташаббус" доирасидаги спорт мусобақалари, ўқувчи-ёшларнинг "Заковат" интеллектуал беллашуви, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига уланиб кетди. Маҳалла аҳли учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди. Банк хизматлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомлар кўргазмалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Эҳтиёжманд оилалар вакилларига бандлигини таъминлаш учун субсидия асосида зарур жиҳозлар топширилди. "Уч авлод учрашуви" деб номланган тадбирда эса маҳалланинг нуронийлари, ўрта ва ёш авлод вакиллари бир даврада жамулжам бўлиб, якунланаётган йил сарҳисоби ва келгуси режалар хусусида фикр алмашдилар. Маҳалла марказида қад ростлаган кўркам арча атрофида театрлаштирилган байрам томошалари ташкил қилиниб, болажонларга совғалар улашилди.Маҳаллада ўтказилган байрам тадбирларида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш