Вилоят ҳокими соғлигини тиклаш, даволаниш зарурати туфайли улуғ айём кунларини шифохонада ўтказаётган элдошларимиз билан самимий суҳбатлашди, уларни Ийд ал -Фитр билан табриклаб, байрам совғаларини топширди. Даволанувчилар кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз фаровонлигини тиладилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати