DataLife Engine / “Янги Ўзбекистон” массивларида бунёдкорлик ишлари жадаллаштирилади

“Янги Ўзбекистон” массивларида бунёдкорлик ишлари жадаллаштирилади

   Давлатимиз  раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда  уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.  Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Янгиариқ туманининг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида  6,5 гектар  майдонда  барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

   Лойиҳа бўйича массивда  37 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади.  Мавжуд 560 ўринли мактаб биноси реконструкция қилиниб, қўшимча 330 ўринли ўқув биноси қурилади. 240 ўринли  савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ўз ичига олувчи савдо комплекси ташкил қилинади. Вилоят раҳбари  қурилиш ишларини жадаллаштириш ва сифатли бажарилишини таъминлаш  бўйича масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
5-01-2023, 11:22
Вернуться назад