

Вилоят раҳбари сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида яёв юриб маҳалланинг бир нечта кўчаларини айланиб чиқди, йўл-йўлакай бир қатор хонадонларга кириб, аҳоли билан суҳбатлашди. Муҳими, халқ билан мулоқот жараёнида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Масалан, Ўрозметовлар хонадонидаги шароит билан танишгач, 1 хонада яшаётган оиланинг уй-жойи таъмирлаш учун тегишли рўйхатга киритилди, бир тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Хонадон бекаси ишсизлиги, турли пишириқлар тайёрлаб сотиб ўз-ўзини банд қилиши мумкинлигини айтгач, шу куннинг ўзида ошхона печкаси ва оиланинг носоз, эски телевизордан фойдаланиб келаётгани эътиборга олиниб янги телевизор ҳам совға қилинди.




Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати