

Урганч шаҳридаги ал-Хоразмий кўчасида шаҳарнинг Янги йил арчаси ўрнатилган бўлса, Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида эса вилоятнинг бош арчаси қад кўтармоқда.


Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов истироҳат боғида бўлиб, байрамга тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Арча атрофига мутлақо янгича дизайн асосида ишланган декорацияларни ўрнатиш, байрам кунлари аҳоли, айниқса болажонлар учун театрлаштирилган байрам томошаларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.



Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати