






Вилоятимиздан ушбу мусобақада 4000 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов мусобақа қатнашчиларига омад тилади ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга югуриш мусобақасида иштирок этди.
3 км масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтган иштирокчилар финиш чизиғида тантанали кутиб олинди. Жалолиддин Мангуберди ҳайкали пойида ўтказилган тақдирлаш маросимида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.









Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати