Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги директори Пак Сунджин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

  • Qog'ozga chop etish


   Вилоят ҳокими Фарход Эрманов  Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOIСA) Ўзбекистондаги директори Пак Сунджин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

   Мулоқот чоғида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIСA) маблағлари ҳисобидан Урганч шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида барпо этиладиган ушбу марказ ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш орқали бандлигини таъминлашга хизмат қилади.  


   Марказ учун Урганч шаҳридаги “Бўстон” маҳалласи ҳудудидан 1,8 га ер майдони танланган бўлиб, қурилиш ишлари 2023 йилда якунига етади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказида электр ва электроника, автомобилларга хизмат кўрсатиш, сартарош-косметолог, пайвандчилик, меҳмонхона хизмати йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Fotogalereya