Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги директори Пак Сунджин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOIСA) Ўзбекистондаги директори Пак Сунджин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIСA) маблағлари ҳисобидан Урганч шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида барпо этиладиган ушбу марказ ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш орқали бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Марказ учун Урганч шаҳридаги “Бўстон” маҳалласи ҳудудидан 1,8 га ер майдони танланган бўлиб, қурилиш ишлари 2023 йилда якунига етади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказида электр ва электроника, автомобилларга хизмат кўрсатиш, сартарош-косметолог, пайвандчилик, меҳмонхона хизмати йўналишларида мутахассислар тайёрланади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17-06-2022, 09:36
Вернуться назад