Урганч шаҳрида автобус ва енгил автомашина иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий баёнот
Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун соат 14:30 ларда Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий, Шерозий ва Ғ.Ғулом кўчалари туташган чоррахада “Isuzu” русумли автобус ва “ЛАДА2194” русумли енгил автомашина иштирокида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Светофор орқали тартибга солинувчи ушбу чорраҳада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Isuzu” русумли автобус ён томонга ағдарилиши оқибатида ундаги икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобуснинг турли даражада тан жароҳати олган йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш

Veb-sayt faoliyatini baholang
« Июль 2025 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 31 |
