DataLife Engine / Урганч шаҳрида автобус ва енгил автомашина иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий баёнот

Урганч шаҳрида автобус ва енгил автомашина иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий баёнот

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун соат 14:30 ларда Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий, Шерозий ва Ғ.Ғулом кўчалари туташган чоррахада “Isuzu” русумли автобус ва “ЛАДА2194” русумли енгил автомашина иштирокида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Светофор орқали тартибга солинувчи ушбу чорраҳада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Isuzu” русумли автобус ён томонга ағдарилиши оқибатида ундаги икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобуснинг турли даражада тан жароҳати олган йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

12-05-2022, 18:30
Вернуться назад