“Устоз -2021” миллий мукофоти танлови ғолиблари аниқланди

“Устоз – 2021” миллий мукофоти ғолибларини аниқлаш бўйича ўтказилган танловда вилоятимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этдилар.
Урганч шаҳридаги 5-сон мактабнинг олий тоифали она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Нилуфар Олимова танловнинг “Матонатли устоз” номинациясида 1-ўринни эгаллади ва 30 миллион сўм пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритди.
Шунингдек, Қўшкўпир туманидаги 4-сон мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Маърифат Исмоилова танловнинг “Ташаббускор устоз” номинациясида фаол қатнашиб, 5 миллион сўм пул мукофоти, ноутбук ва бошқа совғаларга эга бўлди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Устоз – 2021” миллий танлови “Global Teacher Prize” халқаро танловини ўтказувчи “Varkey Foundation” ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Танлов ғолиблари келгуси йил ўтказиладиган “Global Teacher Prize – 2022” халқаро танловида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?
« Июль 2025 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 31 |
