DataLife Engine / “Устоз -2021” миллий мукофоти танлови ғолиблари аниқланди

“Устоз -2021” миллий мукофоти танлови ғолиблари аниқланди


   “Устоз – 2021” миллий мукофоти ғолибларини аниқлаш бўйича ўтказилган танловда вилоятимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этдилар. 

   Урганч шаҳридаги 5-сон мактабнинг олий тоифали она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Нилуфар Олимова танловнинг “Матонатли устоз” номинациясида  1-ўринни эгаллади ва 30 миллион сўм пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритди.

   Шунингдек, Қўшкўпир туманидаги 4-сон мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Маърифат Исмоилова танловнинг “Ташаббускор устоз” номинациясида фаол қатнашиб, 5 миллион сўм пул мукофоти, ноутбук ва бошқа совғаларга эга бўлди.



   Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Устоз – 2021” миллий танлови “Global Teacher Prize” халқаро танловини ўтказувчи  “Varkey Foundation”  ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил қилинди.  Танлов ғолиблари келгуси йил ўтказиладиган  “Global Teacher Prize – 2022” халқаро танловида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
5-12-2021, 19:05
Вернуться назад