Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ҳар бир маҳаллада жорий этилаётган вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими бўйича давра суҳбати ташкил қилинди

  • Qog'ozga chop etish

   Ҳар бир маҳаллада жорий этилаётган вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими бўйича давра суҳбати ташкил қилинди.

   Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида  ҳар бир маҳаллада жорий этилаётган вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими,  унинг мақсад ва вазифалари хусусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

   Тадбирда   Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳодимларининг малакасини ошириш маркази вакиллари,  маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

   Маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимига танловда иштирок қилиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарурлиги тушунтирилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya