
Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида ҳар бир маҳаллада жорий этилаётган вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими, унинг мақсад ва вазифалари хусусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳодимларининг малакасини ошириш маркази вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати