Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Расмий муносабат

  • Qog'ozga chop etish

   Ижтимоий тармоқда тарқалган Хонқа, Шовот ва Гурлан туманларида “Банкирларни, солиқ, молия ва бошқа иқтисодий комплекс ходимларини мажбурий тартибда ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтказиш ишлари олиб борилмоқда”  мазмундаги  хабарни ўрганиш  натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз:

   Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳолининг бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш,  “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида  Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидаги  ҳар бир маҳаллада “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилди. 

   Шу муносабат билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида  ушбу лавозимларга очиқ танлов асосида номзодлар ўз ихтиёрлари билан суҳбатдан ўтказилмоқда. 

   Вилоят ҳокимлигига Хонқа, Шовот ва Гурлан туманларида мажбурий тартибда ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтказиш ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаганини  маълум қиламиз.

    Хоразм вилояти ҳокимлиги  матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya