Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Тупроққалъа туманидаги саноатини ривожлантириш лойиҳалари ОАВ нигоҳида

  • Qog'ozga chop etish

  “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида   ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, мавжуд корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш,  инвестиция киритиш масаласида белгилаб олинган чора-тадбирлар ижроси юзасидан вилоятда юқори рентабелли электротехника махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, электротехника саноати йўналишида инвестиция лойиҳаларини шакллантириш,  ишлаб чиқариш объектлари билан таништириш  мақсадида Тупроққалъа туманида тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани   ҳамда саноат корхоналарига медиа -тур  ташкил этилди.


Дастлаб тадбир иштирокчиларига  матбуот анжумани доирасида мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар, ҳуқуқий кафолатлар ва вилоятда янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш имкониятлари  ҳамда белгилан чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.



Шундан сўнг Ҳазорасп эркин иқтисодий зонасидаги “Future Industry Systems” корхонасига медиа-тур ташкил этилиб, иштирокчилар ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништирилди. Лойиҳа қиймати 1.5 млн. доллар  бўлган мазкур корхона тўлиқ ишга туширилгандан сўнг йилига 2 млн донага яқин маиший техника воситалари учун электр двигателлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Аҳоли учун қўшимча 200 та янги иш ўринлари яратилади.


Медиа-тур давомида мутахассислар томонидан ҳар бир ишлаб чиқариш дастгохи тўғрисида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати   




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya