Хоразмлик ёшларнинг навбатдаги ютуғи!
Мамлакатимиз Президентининг “Ўткир Ҳошимов ва Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилнинг 11-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Абдулла Орипов издошлари”, "Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” кўрик-танловларининг Республика босқичи ўтказилди. Унда вилоятимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладилар.
“Абдулла Орипов издошлари” танловида Тупроққалъа туманидаги 8-сон мактаб ўқувчиси Азиза Сафарбоева 1-ўринни, Хивадаги Огаҳий ижод мактаби ўқувчиси Муштарийбону Баҳодирова 3-ўринни қўлга киритди.
“Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” танловида эса Урганч туманидаги 47-сон ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг ўқувчиси Барчиной Рўзметова 1-ўринни эгаллади.
Ғолиблар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Халқ таълими вазирлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Ёшларимизни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини эришган ютуқлари билан самимий табриклаймиз!
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш

Veb-sayt faoliyatini baholang
« Июль 2025 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 31 |
