DataLife Engine / Хоразмлик ёшларнинг навбатдаги ютуғи!

Хоразмлик ёшларнинг навбатдаги ютуғи!

Мамлакатимиз Президентининг “Ўткир Ҳошимов ва Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида   жорий йилнинг 11-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида  “Абдулла Орипов издошлари”, "Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” кўрик-танловларининг Республика босқичи ўтказилди. Унда вилоятимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладилар.


“Абдулла Орипов издошлари” танловида Тупроққалъа туманидаги 8-сон мактаб ўқувчиси  Азиза Сафарбоева 1-ўринни, Хивадаги Огаҳий ижод мактаби ўқувчиси  Муштарийбону Баҳодирова 3-ўринни қўлга киритди. 


“Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” танловида эса Урганч туманидаги 47-сон ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг ўқувчиси Барчиной Рўзметова 1-ўринни эгаллади. 


Ғолиблар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Халқ таълими вазирлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ёшларимизни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини  эришган ютуқлари билан самимий табриклаймиз

                                                                                Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

13-10-2021, 11:07
Вернуться назад