Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Паралимпиада ғолиблари муносиб тақдирланди

  • Qog'ozga chop etish
12.09.2021

   Бугун  XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этган вилоятимиз спортчилари ва уларнинг мураббийлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда паралимпиячиларнинг ота-оналари, спортчи ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.


Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Паралимпиада ғолибларини эришган   улкан ғалабалари билан яна бир бор муборакбод этиб, спортчиларнинг мураббийлари ва  ота-оналарига самимий миннатдорчилик билдирди.

        Хабарингиз бор, XVI Паралимпия ўйинларида   боғотлик парадзюдочи  Учқун Қуронбоев олтин,  шовотлик  Рўза Қўзиева пауэрлифтинг бўйича  кумуш, боғотлик парадзюдочи Нафиса Шарифбоева  бронза медални қўлга киритдилар. Афсуски, чемпионликка асосий даъвогарлардан бири - Севинч Салаева карантин чекловлари туфайли мусобақаларда иштирок эта олмади.


Вилоят ҳокими   Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийларни муносиб тақдирлади. Парадзюдочи Учқун Қуронбоев ва унинг мураббийи Алфия Ибрагимоваларнинг ҳар бирига икки хонали, пауэрлифтингчи Рўза Қўзиева ва парадзюдочи Нафиса Шарифбоеваларга эса бир хонали уйлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, Севинч Салаевага ҳам маиший техника буюмлари  совға қилинди.




Спортчи ва мураббийлар, ота-оналар сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдирдилар, 2024 йилда Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларида бундан ҳам юқори натижаларни қўлга киритишга ваъда бердилар.






Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya