Эълон!
ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ
06 июль куни соат 10:00да “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Шовот туманида 2021 йил Давлат дастури ва норматив ҳужжатларнинг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади.
Унда:
Давлат дастурининг 61, 80, 88, 146, 147-бандларига асосан туманда камбағалликни қисқартириш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ҳамда касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича масъул раҳбарларнинг бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар юзасидан ахборот бериши кутилмоқда.
Ўтказиш жойи: Шовот тумани ҳокимлигининг мажлислар зали.
️Эслатма: Юқоридаги масалалар юзасидан Сизда ҳудудга оид саволлар, муаммо ва таклифлар бўлса @xorazmyuksalish телеграм манзилига юборишингизни сўраб қоламиз.
Бош саҳифага қайтиш