DataLife Engine / Эълон!

Эълон!



ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ

06 июль куни соат 10:00да “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Шовот туманида 2021 йил Давлат дастури ва норматив ҳужжатларнинг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади.

Унда: 

Давлат дастурининг 61, 80, 88, 146, 147-бандларига асосан туманда камбағалликни қисқартириш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ҳамда  касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича масъул раҳбарларнинг бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар юзасидан ахборот бериши кутилмоқда.

Ўтказиш жойи: Шовот тумани ҳокимлигининг мажлислар зали.

️Эслатма: Юқоридаги масалалар юзасидан Сизда ҳудудга оид саволлар, муаммо ва таклифлар бўлса @xorazmyuksalish телеграм манзилига юборишингизни сўраб қоламиз.
5-07-2021, 15:40
Вернуться назад