Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Гурланда темир йўл ва вокзал қурилиши давом этмоқда

  • Qog'ozga chop etish

Жорий йил бошида Хоразм вилоятининг Шовот туманини Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани билан боғловчи, узунлиги 79 км бўлган Шовот-Гурлан- Жумуртов-Қипчоқ темир йўли ҳамда Амударё устида узунлиги 413 метр бўлган автомобиль ва темир йўл кўприги қурилиши бошланди. 


Янги кўприкнинг қурилиши Россия ва Қозоғистондан юкларни ташиш масофасини 240 километрга,  ташиш вақтини эса 6 соатга қисқартиради. Шундай қилиб, юк ташиш ҳажми икки баравар кўпаяди ва йилига 25 миллион тоннани ташкил этади. 


Шу билан бир қаторда  Гурлан туманининг  мамлакатимизнинг бошқа минтақалари билан  темир йўл  орқали боғланиши туфайли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига кенг йўл очилади. 


Маълумот ўрнида айтиш керакки, Гурлан туманидаги “Шоликор”, “Олға”, “Бирлашган”, “Дўсимбий” қишлоқлари ҳудудларидан ўтувчи “Шовот-Гурлан-Амударё” темир йўл линиясининг умумий узунлиги 25 километрни ташкил этади.


Айни кунларда  “Дўсимбий” қишлоғининг “Тахтакўпир” маҳалласи ҳудудида темир йўл излари ётқизиладиган йўлда тупроқ кўтариш ишлари техник  талаблар асосида амалга оширилаяпти. “Хизир эли” қишлоғидаги “Деҳқон” маҳалласи ҳудудида эса 50 ўринли темир йўл вокзали бунёд этилмоқда.


Гурлан туманида янги темир йўл линияси ва замонавий вокзал биносининг ишга туширилиши йўловчи ва юк ташиш ҳажмини ошириш,  қўшимча иш ўринларини ташкил қилиш, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya