Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

МЕДИА-ТУР

  • Qog'ozga chop etish

    Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда  Янгиариқ туманидаги кулолчилик марказига медиа-тур ташкил қилинди. Унда ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашиб, янги ташкил қилинган марказ фаолияти, Каттабоғ кулолчилик мактаби анъаналари, бу масканга сайёҳларни жалб қилиш борасидаги изланишлар билан танишдилар.

Кулолчилик маркази   0,5 гектар майдонга жойлашган бўлиб,  қадимий Хоразм меъморчилик анъаналари асосида бунёд  этилган. Марказ  9 та хона ва иккита айвондан иборат бўлиб, сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун 7  ўринли меҳмонхона, овқатланиш жойи мавжуд. Бундан ташқари ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш учун ҳам алоҳида  жой ажратилган. Кулолчилик маркази қурилиши учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланган. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Каттабоғ қишлоғи кулолларининг ижодий ишлари қатор халқаро кўргазмаларда муносиб баҳоланган.




Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Август 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya