Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали қизғин давом этмоқда.
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев фестиваль иштирокчиларини самимий қутладилар.
Жорий йилнинг 26-28 май кунлари бўлиб ўтадиган мазкур фестивалда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда турли кўнгилочар шоу-дастурлар, спорт мусобақалари, модалар намойиши, тут сайли, ҳаво шари, робототехника, китоблар кўргазмалари, ёшлар театр-студияси чиқишлари, “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви, цирк ва дорбоз томошалари ташкил этилади. Миллий маданият марказлари вакилларининг чиқишлари, ҳарбий техника кўргазмалари, тарихий фильмлар намойиши ва якуний гала-концерт бўлиб ўтади. Фестиваль доирасидан ўрин олган ранг-баранг лойиҳалар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш