
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев фестиваль иштирокчиларини самимий қутладилар.


Жорий йилнинг 26-28 май кунлари бўлиб ўтадиган мазкур фестивалда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда турли кўнгилочар шоу-дастурлар, спорт мусобақалари, модалар намойиши, тут сайли, ҳаво шари, робототехника, китоблар кўргазмалари, ёшлар театр-студияси чиқишлари, “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви, цирк ва дорбоз томошалари ташкил этилади. Миллий маданият марказлари вакилларининг чиқишлари, ҳарбий техника кўргазмалари, тарихий фильмлар намойиши ва якуний гала-концерт бўлиб ўтади. Фестиваль доирасидан ўрин олган ранг-баранг лойиҳалар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда.



Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати