Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун

“Обод маҳалла” дастури амалда!

  • Qog'ozga chop etish

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошчилигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, вилоят коммунал тизими ташкилотлари раҳбарлари Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ туманлари ҳамда Урганч ва Хива шаҳарларида  бўлиб “Обод маҳалла” дастури асосида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Жойларда “Обод маҳалла” дастури асосида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи танқидий таҳлил қилиниб, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилишга эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Зеро, бундай эзгу ишларнинг туб замирида, авваламбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


0

ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Fotogalereya