
Жойларда “Обод маҳалла” дастури асосида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи танқидий таҳлил қилиниб, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.


Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилишга эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Зеро, бундай эзгу ишларнинг туб замирида, авваламбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати