Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Урганч шаҳар мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

  • Qog'ozga chop etish

Шу муносабат  билан  ўтказилган тантанали тадбирда  Шимолий-ғарбий ҳарбий округи раҳбарияти, вилоят ва Урганч шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари   офицерлари, фахрийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.



Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари  Ф.Эрманов    вилоятимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг тарзда барпо этилган мудофаа  ишлари бўлимининг янги биноси  эндиликда ёшларни ҳарбий хизматга тайёрловчи, уларда ватанпарварлик, мардлик ва жасорат туйғуларини шакллантирадиган   масканга айланишига тилак билдирди.


“Армия остонаси”   дея эътироф  этиладиган  мудофаа ишлари бўлими биноси  замонавий лойиҳа асосида барпо этилган бўлиб, чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш  ва кўрикдан ўтказиш  учун барча шароитлар яратилган.

Шу ўринда вилоят ҳарбий-маъмурий секторидаги бошқа объектларда ҳам  кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари  давом этаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, жорий йилда Хива туман мудофаа ишлари бўлимининг янги  биноси ва Янгиариқ туманидаги ҳарбий дала ўқув майдони  фойдаланишга топширилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya