Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Шимолий-ғарбий ҳарбий округи раҳбарияти, вилоят ва Урганч шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари офицерлари, фахрийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ф.Эрманов вилоятимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг тарзда барпо этилган мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси эндиликда ёшларни ҳарбий хизматга тайёрловчи, уларда ватанпарварлик, мардлик ва жасорат туйғуларини шакллантирадиган масканга айланишига тилак билдирди.
“Армия остонаси” дея эътироф этиладиган мудофаа ишлари бўлими биноси замонавий лойиҳа асосида барпо этилган бўлиб, чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва кўрикдан ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.
Шу ўринда вилоят ҳарбий-маъмурий секторидаги бошқа объектларда ҳам кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, жорий йилда Хива туман мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси ва Янгиариқ туманидаги ҳарбий дала ўқув майдони фойдаланишга топширилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати