Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЭЪЛОН!

  • Qog'ozga chop etish

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Давлат дастурлари ижросини таъминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!


Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:


1.     Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш; 

2.     «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;

3.     Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларни кенг жалб этиш борасидаги ижтимоий шерикликни қўллаб қувватлашга кўмаклашиш;

4.     Маҳаллий давлат органларининг ёшлар масалаларида ННТлар билан ҳамкорлик қилиш кўламини оширишга кўмаклашиш;

 Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

 1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

 2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/jamoatfondi  телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

 3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

 4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

 5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси; 

 6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

 Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача. 
 Ҳужжатлар 2021 йил 25 апрелидан 25 майигача қабул қилинади.
 Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
  

 Маълумот учун тел: 62 223 00 39




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Fotogalereya