ЭЪЛОН!
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Давлат дастурлари ижросини таъминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;
2. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;
3. Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларни кенг жалб этиш борасидаги ижтимоий шерикликни қўллаб қувватлашга кўмаклашиш;
4. Маҳаллий давлат органларининг ёшлар масалаларида ННТлар билан ҳамкорлик қилиш кўламини оширишга кўмаклашиш;
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/jamoatfondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 25 апрелидан 25 майигача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун тел: 62 223 00 39
27-04-2021, 13:03
Вернуться назад