Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

  • Qog'ozga chop etish

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди. Вилоят  ҳокими Фарҳод Эрмановнинг Хива шаҳридаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида мазкур ҳудуд ҳамда унга ёндош туманлар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди.


Хусусан, қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам,  ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, оғир касалликларга чалинган фуқароларга даволанишлари учун моддий ёрдам кўрсатиш каби масалалар бўйича бўлиб,  ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилди.

Масалан, Урганч тумани Ғойбу қишлоғида истиқомат қилувчи Қувондиқ Отажонов 2009 йилда туғилган қизининг кўз жарроҳлиги муолажаси учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу муаммо жойида ҳал этилиб Тошкент шаҳрида даволаниш учун ордер ажратиш масаласи ҳал қилинди. Урганчлик Матёқуб Мадаминовнинг суд қарори ижросини таъминлаш бўйича мурожаати ҳам ўз ечимини топди.


Қабул жараёнида мурожаатларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, ечими маълум вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya