

Хусусан, қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, оғир касалликларга чалинган фуқароларга даволанишлари учун моддий ёрдам кўрсатиш каби масалалар бўйича бўлиб, ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилди.

Масалан, Урганч тумани Ғойбу қишлоғида истиқомат қилувчи Қувондиқ Отажонов 2009 йилда туғилган қизининг кўз жарроҳлиги муолажаси учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу муаммо жойида ҳал этилиб Тошкент шаҳрида даволаниш учун ордер ажратиш масаласи ҳал қилинди. Урганчлик Матёқуб Мадаминовнинг суд қарори ижросини таъминлаш бўйича мурожаати ҳам ўз ечимини топди.


Қабул жараёнида мурожаатларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, ечими маълум вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати