Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

  • Qog'ozga chop etish

Гурлан туман ҳокими Муроджон Ачилов бошчилигида туман марказидаги А.Навоий номли истироҳат боғида меҳнат ярмаркаси ва тумандаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда кичик бизнес учун асбоб-ускуналар кўргазмаси  ташкил қилинди.

Унда  туман ҳокими Муроджон Ачилов, секторлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари,  “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”даги ишсиз бўлган ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, ОАВ  вакиллари иштирок қилдилар.


Тадбирда туман ҳокими Муроджон Ачилов сўзга чиқиб, бугунги кунда ишсиз фуқаролар бандлиги таъминлаш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, ишсиз фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашда имтиёзли банк кредитларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапириб ўтди.


Ярмаркада 67 та корхона ва ташкилотлар 475 та бўш иш ўринлари, 27 та таъминотчи корхона, жумладан, тикув машиналари, сутни қайта ишлаш ускуналари, минитехникалар, парранда, бедана, қуён ва бошқа турдаги маҳсулотлар етказиб берувчи корхоналар ўзларининг маҳсулотлари билан қатнашдилар.


Меҳнат ярмаркасида жами 112 нафар ишсиз фуқароларга йўлланмалар берилди. Жумладан, 66 нафар, шундан 65 нафари “Аёллар дафтари”да турувчи аёлларга бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди, 43 нафар “Аёллар дафтари”даги аёллар касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди, 3 нафар “Ёшлар дафтарида”ги ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди.



Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар ҳамда таъминотчи корхоналар ўртасида ускуналар ва маҳсулотлар етазиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

Ярмаркага 352 нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”даги ишсиз фуқаролар жалб қилинди.
 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya