
Унда туман ҳокими Муроджон Ачилов, секторлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”даги ишсиз бўлган ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, ОАВ вакиллари иштирок қилдилар.


Тадбирда туман ҳокими Муроджон Ачилов сўзга чиқиб, бугунги кунда ишсиз фуқаролар бандлиги таъминлаш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, ишсиз фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашда имтиёзли банк кредитларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапириб ўтди.


Ярмаркада 67 та корхона ва ташкилотлар 475 та бўш иш ўринлари, 27 та таъминотчи корхона, жумладан, тикув машиналари, сутни қайта ишлаш ускуналари, минитехникалар, парранда, бедана, қуён ва бошқа турдаги маҳсулотлар етказиб берувчи корхоналар ўзларининг маҳсулотлари билан қатнашдилар.


Меҳнат ярмаркасида жами 112 нафар ишсиз фуқароларга йўлланмалар берилди. Жумладан, 66 нафар, шундан 65 нафари “Аёллар дафтари”да турувчи аёлларга бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди, 43 нафар “Аёллар дафтари”даги аёллар касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди, 3 нафар “Ёшлар дафтарида”ги ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди.



Ярмаркага 352 нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”даги ишсиз фуқаролар жалб қилинди.