Вилоят ҳокими Ф.Эрманов халқ депутатлари вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркорларга мурожаат йўллади




“Темир дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-чоракда жамғармага 2 миллиард 392 миллион сўм ажратилди.Жорий йил 2 ва 3-чораги давомида жамғармага яна 5 миллиард 738 миллион сўм маблағ ажратилади. Жорий йил 1 октябрига қадар дафтардаги 1 минг 29 нафар ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланади, 292 нафар фуқароларга асбоб-ускуналар ва имтиёзли банк кредитлари ажратилади.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни дафтардан чиқариш учун ҳар бир туман ва шаҳарларда алоҳида чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бунда 53 минг 946 нафар ёшлар ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш ва 13 минг 47 нафар ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, 1 минг 991 нафар ёшларга психологик ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.
Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш