DataLife Engine / Вилоят ҳокими Ф.Эрманов халқ депутатлари вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркорларга мурожаат йўллади

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов халқ депутатлари вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркорларга мурожаат йўллади

      Бугун Урганч шаҳридаги Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркорларга мурожаат қилди. Мурожаатда асосий эътибор давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни  ўтказилган видеоселектор йиғилишида топширилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

      Таъкидландики, вилоятда жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 33 минг  894 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқдаИқтисодиёт тармоқлари бўйича кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 75,3 фоизни ташкил қилади.
      2021 йил 1-чоракда Бандлик дастурига асосан 2 минг 904 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 5 минг 91 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 2 минг 332 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди, 2 минг 497 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 438 нафар фуқароларга субсидия ажратилди. 2021 йил якунига қадар Бандлик дастурига асосан 24 минг 766 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
      Маҳаллий бюджет бўйича 293,8 миллиард сўм режалаштирилган бўлса, амалда  348,0 миллиард сўмга ёки  54,2 миллиард сўмга ортиғи  билан бажарилди. Йил якуни бўйича вилоятнинг умумий даромадлар режаси 1 триллион 703 миллиард сўмни ҳамда маҳаллий бюджет режаси 1 триллион 289 миллиард сўмни ташкил этади. 
      “Темир дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-чоракда жамғармага 2 миллиард 392 миллион сўм ажратилди.Жорий йил 2 ва 3-чораги давомида жамғармага яна  5 миллиард 738 миллион сўм маблағ ажратилади. Жорий йил 1 октябрига қадар дафтардаги 1 минг 29 нафар ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланади, 292 нафар фуқароларга асбоб-ускуналар ва имтиёзли банк кредитлари ажратилади.

      “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар, жами 52 минг 17 нафарни ташкил қилиб, бугунги кунга қадар 31 минг 618 нафар хотин-қизларга  ёрдам кўрсатилган.
      “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни дафтардан чиқариш учун ҳар бир туман ва шаҳарларда алоҳида чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бунда  53 минг 946 нафар ёшлар ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш ва 13 минг 47 нафар ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, 1 минг 991 нафар ёшларга психологик ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.
 
Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
15-04-2021, 23:30
Вернуться назад