Янгибозор туманида вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг сайёр қабули ўтказилди.
Бугун Янгибозор туманидаги Бошқирших маданият марказида вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда Янгибозор тумани ва унга ёндош туманлар аҳолисининг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар асосан уй-жой, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер ажратиш, моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бош саҳифага қайтиш