Бугун Янгибозор туманидаги Бошқирших маданият марказида вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда Янгибозор тумани ва унга ёндош туманлар аҳолисининг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар асосан уй-жой, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер ажратиш, моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.