Вилоятда жамоат транспортлари ҳаракати қайта тикланади
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12 августдаги 43-сонли йиғилиш баёнига асосан ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш, жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатновларини жорий йилнинг 17 август санасидан бошлаб фаолият кўрсатишига рухсат берилди.
15 август куни Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев вилоятда мавжуд автокорхоналар раҳбарларига жамоат транспортларида белгиланган талаблар доирасида иш фаолиятини қайта тиклаш бўйича топшириқ берди.
Топшириқга асосан вилоятдаги мавжуд 232 та йўналишнинг 98 тасида 446 та автобусларнинг фаолияти қайта тикланиши режалаштирди.
Жамоат транспортларига қуйидаги талабларга риоя қилган холда қайта тиклаш чоралари кўрилади:

- ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва чиптачининг тана ҳарорати ўлчаниб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;
- жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида масофа сақланишини назорат қилиш, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;
- ҳар қатновга чиқишдан олдин транспорт воситаси доимий равишда (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.
Бош саҳифага қайтиш