15 август куни Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев вилоятда мавжуд автокорхоналар раҳбарларига жамоат транспортларида белгиланган талаблар доирасида иш фаолиятини қайта тиклаш бўйича топшириқ берди.
Топшириқга асосан вилоятдаги мавжуд 232 та йўналишнинг 98 тасида 446 та автобусларнинг фаолияти қайта тикланиши режалаштирди.
Жамоат транспортларига қуйидаги талабларга риоя қилган холда қайта тиклаш чоралари кўрилади:
- ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва чиптачининг тана ҳарорати ўлчаниб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;
- жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида масофа сақланишини назорат қилиш, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;
- ҳар қатновга чиқишдан олдин транспорт воситаси доимий равишда (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.