Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

КЎЧМА БОЗОРЛАР ХОРАЗМЛИКЛАР ДАСТУРХОНИНИ ТЎЛДИРМОҚДА

  • Qog'ozga chop etish

           Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли аҳолининг сабабсиз кўча-куйга, жамоат жойига чиқиши чекланди.  Ушбу синовли даврдаХоразм вилояти  прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари, турғун савдо дўконларининг фаолияти йўлга қўйилган. 
Хусусан, карантин даврида Хоразм вилоятининг барча чекка худудларида 350 дан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари, турғун савдо дўконлари ўз фаолиятини бошлади. Эзгу ниятлар билан марказий деҳқон бозоридан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан тўлдирилган автодўконлар Урганч тумани маҳаллаларига ҳам кириб борди. Урганч туманидаги мавжуд 58 та маҳаллаларда 197 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Туманда ташкил этилган ярмарка расталарини тўлдириб турган гўшт, картошка, пиёз, тухум, ёғ, помидор, бодринг каби бирламчи истеъмолпоб махсулотлар арзонлаштирилган нархларда етказиб берилди. Хоразм вилоят прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси,  унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда туман ҳокимлиги томонидан кўчма савдо ярмаркаларида барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг таъминоти ва захирасига, уларнинг сифати ва нархлар барқарорлигига алохида эътибор қаратилмокда.
Кўчма бозорларда 27 турдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга аҳоли томорқаси учун зарур бўлган уруғлик кўчатлари, минерал ўғитлар ва  хўжалик молларининг бир жойнинг ўзида сотилиши харидорлар учун янада қулайлик яратмоқда.
  • Олдинлари марказий деҳқон бозоридан харид қилар эдик. Ҳозирги карантин сабабли, туманимизда кўчма бозор ташкил этилди. Бу ердаги маҳсулотларинг сифати ҳам яхши, нархи ҳам мўътадил. Мен бугун бозорчадар томорқа еримга экиш учун помидор, подринг кўчатлари олдим. Харидим баракалаи бўлди. Ташкилотларчилар ташаккур айтаман, - дейди урганчлик Қадамбой ота Оллаберганов
         Айни кунда Хоразм вилоятида 519 та махаллалаларда 1 миллион 866 минг 729 минг нафар  аҳоли истиқомат қилади. Вилоятда жами 10 та деҳқон бозори, 20 дан ортиқ йирик савдо шаҳобчалари ва супермаркетларда аҳоли учун зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилмоқда. Бугунги кунда вилоят кесимида жами 350дан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари ва турғун савдо дўконлари ташкил этилган. Уларга 132 та иссиқхона, 247 та совуткич ва 38 та омборхоналарда мавжуд озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари тўғридан-тўғри етказиб берилмоқда. 
Урганч туманининг Қоромон қишлоғи вилоят марказидан узоқ масофада жойлашган. Бу ерда  4 минг нафарга яқин ахоли истиқомат қилади. “Қоромон” маҳалла фуқаролар йиғинда ташкил этилган кўчма савдо бозорчада аҳоли карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб, кундалик эҳтиёжи учун зарур махсулотлар, дори-дармон, тиббий воситаларни харид қилишмоқда. 
  • Ҳозирги кунла аҳолимизда керагидан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш холатлари кузатилмоқда. Лекин ундай ўринсиз ҳолат ортиқча ваҳимани уйғотади. Сабаби, карантин вақтида аҳолини зарур озиқ-овқат ва қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари узлуксиз йўлга қўйилган,- дейди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори Жаҳонгир Сапаев. - Хусусан, Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан йўл хариталари ишлаб чиқилиб, ишчи 20 та ишчи гуруҳ шакллантирилган. Ҳар бир кўчма бозорларга кундалик маҳсулотларни етказишда 50 га яқин таъминотчи корхоналар фаолият юритмоқда. Шу ўринда аҳолимиздан, ортиқча ваҳима қилмасдан, эҳтиёжи асосида ҳарид қилишни ва зарурат бўлмаса уйда қолишларини сўраймиз.
Янгибозор туманининг “Манғитлар” маҳалласида ташкил этилган турғун савдо дўконига ҳар куни махсус автомашиналар орқали картошка, пиёз, гуруч, ёғ, ун каби 25 турдан ортиқ бирламчи истеъмолбоп махсулотлар етказиб берилмоқда. Маҳаллада жойлашган кичкина дўконча олдида ташкил этилган ушбу савдо шаҳобчаси қишлоқ аҳлини узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда. 
  • Маҳалламиз аҳолиси асосан, деҳқончилик билан шуғулланади. Ҳозирда баҳорий экин экиш мавсуми. Шу ернинг ўзида арзонлаштирилган бозорчанингташкил этилгани ўз иссиқхонасида уруғлик кўчатлари ва полиз экинларинини етиштириб келаётган маҳалладошларимиз учун ҳам қулайлик яратди. Сабаби, департамент органларининг амалий кўмаги билан маҳалладошларимиз учун ҳам бозорчадан жой ажратилди. Улар узоққа бормасдан, шу ернинг ўзида тморқасида етиртирилган маҳсулотларини сотиб, оилавий даромадини янада яхшилашмоқда, - дейди маҳалла фаоли Марям опа Каримбоева
  • Вилоятда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш юзасидан соха ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида деҳқон бозорларида 125 нафар, озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи йирик савдо комплексларида 200 нафар шунингдек 739 нафар дорихона раҳбарлари расман огоҳлантирилган. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра 15 та ҳолатда озиқ-овқат ва қишлоқ-хўжалиги махсулотлари нархини асоссиз ошириш ҳолатлари юзсидан сотувчи ва тадбиркорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилган, - дейди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Расулбек Шерлиев.
Бутун дунёда, хусусан юртимиздаги  синовли кунлар барчимиздан бирдамлик ва хамжиҳатликни талаб этади. Айниқса, деҳқон бозорларида маҳсулотларнинг узлуксизлиги таъминлаш, нархларнинг ошиб кетишини олдини олиш ҳамда жойларда кўчма савдо ярмаркаларини ташкил этиш  борасида амалий ишлар қизғин давом этмоқда. Бу юзадан прокуратура ва Департамент органлари томонидан алоҳида йўл хариталари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинган. 
Дилрабо КУРЯЗОВА
Бош прокуратура ҳузуридаги
ИЖҚК Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси 
матбуот котиби 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya