DataLife Engine / КЎЧМА БОЗОРЛАР ХОРАЗМЛИКЛАР ДАСТУРХОНИНИ ТЎЛДИРМОҚДА

КЎЧМА БОЗОРЛАР ХОРАЗМЛИКЛАР ДАСТУРХОНИНИ ТЎЛДИРМОҚДА

           Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли аҳолининг сабабсиз кўча-куйга, жамоат жойига чиқиши чекланди.  Ушбу синовли даврдаХоразм вилояти  прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари, турғун савдо дўконларининг фаолияти йўлга қўйилган. 
Хусусан, карантин даврида Хоразм вилоятининг барча чекка худудларида 350 дан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари, турғун савдо дўконлари ўз фаолиятини бошлади. Эзгу ниятлар билан марказий деҳқон бозоридан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан тўлдирилган автодўконлар Урганч тумани маҳаллаларига ҳам кириб борди. Урганч туманидаги мавжуд 58 та маҳаллаларда 197 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Туманда ташкил этилган ярмарка расталарини тўлдириб турган гўшт, картошка, пиёз, тухум, ёғ, помидор, бодринг каби бирламчи истеъмолпоб махсулотлар арзонлаштирилган нархларда етказиб берилди. Хоразм вилоят прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси,  унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда туман ҳокимлиги томонидан кўчма савдо ярмаркаларида барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг таъминоти ва захирасига, уларнинг сифати ва нархлар барқарорлигига алохида эътибор қаратилмокда.
Кўчма бозорларда 27 турдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга аҳоли томорқаси учун зарур бўлган уруғлик кўчатлари, минерал ўғитлар ва  хўжалик молларининг бир жойнинг ўзида сотилиши харидорлар учун янада қулайлик яратмоқда.
         Айни кунда Хоразм вилоятида 519 та махаллалаларда 1 миллион 866 минг 729 минг нафар  аҳоли истиқомат қилади. Вилоятда жами 10 та деҳқон бозори, 20 дан ортиқ йирик савдо шаҳобчалари ва супермаркетларда аҳоли учун зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилмоқда. Бугунги кунда вилоят кесимида жами 350дан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари ва турғун савдо дўконлари ташкил этилган. Уларга 132 та иссиқхона, 247 та совуткич ва 38 та омборхоналарда мавжуд озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари тўғридан-тўғри етказиб берилмоқда. 
Урганч туманининг Қоромон қишлоғи вилоят марказидан узоқ масофада жойлашган. Бу ерда  4 минг нафарга яқин ахоли истиқомат қилади. “Қоромон” маҳалла фуқаролар йиғинда ташкил этилган кўчма савдо бозорчада аҳоли карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб, кундалик эҳтиёжи учун зарур махсулотлар, дори-дармон, тиббий воситаларни харид қилишмоқда. 
Янгибозор туманининг “Манғитлар” маҳалласида ташкил этилган турғун савдо дўконига ҳар куни махсус автомашиналар орқали картошка, пиёз, гуруч, ёғ, ун каби 25 турдан ортиқ бирламчи истеъмолбоп махсулотлар етказиб берилмоқда. Маҳаллада жойлашган кичкина дўконча олдида ташкил этилган ушбу савдо шаҳобчаси қишлоқ аҳлини узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда. 
Бутун дунёда, хусусан юртимиздаги  синовли кунлар барчимиздан бирдамлик ва хамжиҳатликни талаб этади. Айниқса, деҳқон бозорларида маҳсулотларнинг узлуксизлиги таъминлаш, нархларнинг ошиб кетишини олдини олиш ҳамда жойларда кўчма савдо ярмаркаларини ташкил этиш  борасида амалий ишлар қизғин давом этмоқда. Бу юзадан прокуратура ва Департамент органлари томонидан алоҳида йўл хариталари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинган. 
Дилрабо КУРЯЗОВА
Бош прокуратура ҳузуридаги
ИЖҚК Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси 
матбуот котиби 
17-04-2020, 16:55
Вернуться назад