Click to listen highlighted text!

Халқимиз орзиқиб кутилган қадимий, азалий байрамимиз - Наврўз айёмини тантанали равишда нишонлади. Анъанага мувофиқ қувончли айём, заминимизнинг уйғониш, чор-атрофнинг яшил либосга бурканиш палласи экиш-яратиш, ерга барака уруғи қадаш тадбирларига уланиб кетди.


Юртимизда “Наврўз” шукуҳи кезаётган шу кунларда бир қанча янги объектлар фойдаланишга топширилди. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қарашли янги қурилган Спорт маркази мажмуаси ҳам ана шундай объектлар қаторидан ўрин эгаллади. 2018 йилнинг август ойида тамал тоши қўйилган мазкур спорт марказининг қурилиши қисқа муддат якунланиб фойдаланишга топширилди. Марказда спортнинг ўнга яқин тури билан шуғулланиш шароитлари яратилиб, энг замонавий спорт анжомлари билан таъминланган.

-Бугунги ярмаркада оиламиз учун зарур бўлган маҳсулотларни арзон нархларда харид қилдик. Наврўз байрами арафасида концерт дастурлари ва аҳоли учун қулай ярмаркаларни ташкил этилганидан жуда хурсандмиз. Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин, - дейди Янгибозор туманидан Назокат Машарипова.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларнингамалий кўмаги билан вилоятда ташкил этилган савдо ярмаркаларида аҳолига қулай савдо шароитини яратишга ҳамда тўловни пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир туман учун ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум, ёғ ва ун каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўла. Яна бир эътиборли жиҳати байрам ярмаркаларида театр ижодкорларининг саҳна кўринишлари, халқ бахшилари ва бошқа санъат усталарининг концерт дастурлари, куй-қўшиқлар, ўлану-лапарлар юртдошларимиз билан бирга Хоразмга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларга ҳам хуш кайфият бағишламоқда.


Файлни юклаб олиш: 146k.pdf [108,67 Kb] (Юклаб олишлар сони: 9)

Айни пайтда инфо-тур иштирокчилари Хоразм вилоятида. 

Вилоят мутасаддилари ҳамроҳлигида инфо-тур иштирокчилари Урганч туманида жойлашган Улли ҳовли мажмуасида бўлиб, у ердаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ташкил этилган маҳорат дарслари билан танишди.

Сумалак сайли ва Наврўз байрами тантаналари, нон ёпиш, тухум барак таомини тайёрлаш маросимларини томоша қилди.

Муборак Улли ҳовли мажмуасида бўлиб ўтган тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. Инфо-тур давомида туроператорлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли шартномаларга эришиш мақсадида В2В тарзида ўзаро музокаралар ўтказилди.


Файлни юклаб олиш: 143k.pdf [305,65 Kb] (Юклаб олишлар сони: 14)

Файлни юклаб олиш: 145k.pdf [1,17 Mb] (Юклаб олишлар сони: 11)

Файлни юклаб олиш: 142k.pdf [77,74 Kb] (Юклаб олишлар сони: 10)

Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2019 йилги совриндор қизлари билан учрашув тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Курбанбаева, олима, шоира, журналист аёллар, фаол ўқувчи қизлар ҳамда совриндор қизларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқди ва бу йилги совриндор қизлар Д.Отабоева, З.Машариповаларга эсдалик совғалари топширдилар. Учрашувда тадбир иштирокчилари, ота-оналар, устоз-мураббийлар ҳам ўз фикрларини билдирдилар. Тадбир сўнггида ёш қизлар, турли йўналишдаги тўгаракларга аъзо қизлар билан савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. 
Маълумот ўрнида шуни айтиш ўринлики, айни пайтда Зулфия номидаги Давлат мукофотига Хоразм вилоятидан совриндорлар сони 23 нафарга етди.

Файлни юклаб олиш: 139k.pdf [93,5 Kb] (Юклаб олишлар сони: 11)