Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Хонқа туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди
Дастур бўйича туманнинг “Ёш куч” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Янги Ўзбекистон” массивида 5 йил ичида 1308 та хонадонга мўлжалланган 52 та кўп қаватли турар жойлар барпо этилади.
Шу ҳудудда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кейинги йилларда 990 ўринли умумтаълим мактаби ва 340 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳам қурилиши режалаштирилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш